Григорий Колосовский: “Машъал”дан бундай ўйин кутмагандим

31 март,2017, 19:28 465

Григорий Колосовский: “Машъал”дан бундай ўйин кутмагандим

 

Хабарингиз бор, айни пайтда олий лига 4-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Кун доирасида Муборакда “Машъал” “Пахтакор” билан куч синашди.

Ушбу беллашувда мезбонлар тошкентликлар дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб йирик ҳисобида зафар қучишди – 3:0.

Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Григорий Колосовский қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Таблодаги ҳисобга кўра, йўқотадиган нарсамиз қолмади. 3:0 бу йирик мағлубият. Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Рақибни ғалаба билан табриклаймиз. Ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳеч қандай самарали ҳаракатни амалга оширмадик. Бу жамоадан бунақа ўйин кутмагандим. Ўзларининг характерини намойиш этишди. Агар “Машъал”да кимнидир ажратиб кўрсатиш лозим бўлса, дарвозабонни алоҳида эътироф этган бўлардим, - дейди “шерлар” устози.