Григорий Колосовский: Рақибнинг тажрибали ўйинчилари борлиги сезилди

 

Хабарингиз бор, бугун олий лига биринчи тур ўйинларига старт берилди.  Бир неча дақиқа олдин “Пахтакор” – “Қизилқум” учрашуви якунланди. Унда “шерлар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувдан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида тошкентликлар бош мураббийи Григорий Колосовский иштирок этди.

Мавсумнинг илк ўйини бир томондан анча қизиқарли ўтди. Баҳс тезкор ҳаракатларга бой бўлди. Бошқа томондан рақибнинг тажрибали ўйинчилари борлиги сезилди. Мавсумнинг очилиш ўйинида икки томон ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Бунда нимадир ўхшади, нимадир йўқ.

Игорь Сергеев, Жавоҳир Соҳибов мавсумолди йиғинида жароҳат олди ва улар ҳозирда даволанишмоқда. Умид қиламизки, 8 март куни улар қайтишади. Умуман олганда, олдимизда турган энг асосий вазифа 24 март куни терма жамоа сафида майдонга тушишлари ҳам керак. Бу мавсумда ҳам "Пахтакор" ёшларга имконият беришда давом этади. Кўрдингиз, захирадан туширилган ўйинчиларнинг барчаси ёш футболчилар ва биз уларга ишонишда давом этамиз, - дейди “шерлар” устози.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!