Гризманн, Фалькао ва Манелар ҳам “Олтин тўп” учун номзодлар қаторида

9 октябрь,2017, 20:12 256

Гризманн, Фалькао ва Манелар ҳам “Олтин тўп” учун номзодлар қаторида

“France Football” нашри 2017 йилги “Олтин тўп” совринига номзод бўлган яна беш футболчининг номини ошкор этди. Унга кўра, Жанлуиджи Буффон, Антуанн Гризманн, Радамель Фалькао, Тони Кроос ҳамда Садио Манелар ҳам “Олтин тўп”га даъвогарлар қаторида бормоқда.

Бундан олдин “Олтин тўп”га номзод бўлган 15 нафар футболчининг номи маълум қилинган эди.

Булар Неймар («ПСЖ»), Пауло Дибала («Ювентус»), Лука Модрич («Реал»), Марсело («Реал»), Н’Голо Канте («Челси»), Луис Суарес («Барселона»), Серхио Рамос («Реал»), Филиппе Коутиньо («Ливерпуль»), Ян Облак («Атлетико»), Дрис Мертенс («Наполи»), Роберт Левандовски («Бавария), Гарри Кейн («Тоттенхэм Хотспур»), Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед»), Эдин Джеко («Рома») и Кевин Де Брёйне («Манчестер Сити»)лардир.