Гризманн "Атлетико" билан 2022 йилга қадар шартномани узайтирди

13 июнь, 09:10 146

Гризманн

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн “матрасчилар” билан 2022 йилга қадар шартномасини узайтирди.

Айтиш керакки, франциялик футболчи “Манчестер Юнайтед”га ўтишга яқин эди. Бироқ, у жамоани оғир дамда ташлаб кетишни истамаслигини билдирди. Боиси, ФИФА “Атлетико”га ёзда футболчи сотиб олишни таъқиқлаган эди.

Marca нашрининг хабар беришича, ушбу келишувдан сўнг Гризманнинг маоши оширилган. Бироқ, унинг товон пули ўзгармаган. Унга кўра футболчини сотиб олишни истаган жамоа “Атлетико”га 100 млн евро тўлаши керак.