Гризманн "Барселона"га ўтишга иккиланмоқда

Антуан Гризманнинг “Атлетико”дан “Барселона”га ўтиши ёзги трансферларнинг энг шов-шувли харидларидан бири бўлиши мумкин.

Бироқ Marca нашри тарқатган хабарга кўра, бу трансфер амалга ошмаслиги мумкин. Франциялик футболчи “Барселона”да фаолияти мувафаққиятли чиқишига шубҳа қилмоқда. Шундай бўлсада, Гризманн ҳозирча якуний қарор қабул қилмаган.

Антуан Гризманн бу мавсум “Атлетико” сафида барча турнирларда 49 ўйинда майдонга тушиб, 29 голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!