Гризманн: ЕЧЛ финалида "Ювентус" ғолиб бўлади, "Олтин тўп"ни эса Буффон олади

18 май,2017, 12:35 529

Гризманн: ЕЧЛ финалида

Мадриднинг “Атлетико” клуби етакчиси Антуан Гризманн “Реал” ҳамда “Ювентус” жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ финали борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу мавсум кубокни “Ювентус” ютади, “Олтин тўп”ни эса Жанлуижи Буффон олади.

“Атлетико”нинг ярим финалдаги мағлубияти? Менимча финалда ютқазиш кўпроқ аламли. Чунки, сен ўйиндан сўнг кубокни бошинг узра кўтариш ҳақида ўйлайсан, аммо бу амалга ошмайди. Бу эса жудаям оғир”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ҳамда “Ювентус” жамоалари ўртасидаги баҳс 3 июнь куни Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.