Гризманн Ла Лигада юбилей голини киритди

 

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси Испания чемпионати 33-турида “Эспаньол”га қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувда ягона голни “матрасчилар”нинг етакчиси Антуан Гризманн киритди. Бу гол Франция терма жамоаси ҳужумчиси учун Испания чемпионатида 100-си бўлди.

Бу борада Гризманн ватандошлари орасида фақат "Реал" ҳужумчиси Бенземадан ортда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!