Гризманн МЮдан ақлбовар қилмас маош талаб қилмоқда

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳамон “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти. Бироқ, манкуанликлар футболчи билан унинг молиявий талаби борасида келиша олмаяпти.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра МЮ айни дамда франциялик футболчи учун АПЛда рекорд ҳисобланган ҳафталик 290 минг фунт маош таклиф қилмоқда. Бироқ, футболчининг вакиллари ушбу суммага яна 100 минг фунт қўшишларини талаб қилишмоқда.

Ушбу вазиятни клубга яқин манбаалардан бири шундай изоҳлади:

- Гризманни сотиб олиш бўйича биринчи уринишдан сўнг ҳозир кўп нарса ўзгарган. Ҳозир у ўтган йилгидан кўра анча кўпроқ сўрамоқда.

Бу хаттоки биз учун ҳам жиддий муаммога айланиши мумкин. Клуб Антуан билан шартнома имзолашни жуда ҳам истамоқда, бироқ бу жуда катта маблағ. Унинг вакиллари клуб рози бўлмайдиган бир қатор талабларни қўйишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!