Гризманн: Мен "Атлетико"да бахтлиман ва шу боис жамоада қолмоқчиман

11 март,2017, 09:10 471

Гризманн: Мен

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн "Манчестер Юнайтед"нинг жиддий қизиқишларига қарамай яна бир мавсум мадридликлар сафида қолишга қарор қилганини изоҳлаб берди.
"Мен бу ерда жуда ҳам бахтлиман. Қолаверса, бу ернинг об-ҳавоси соғлигимга фойда бермоқда.
Яна шуни алоҳида таъкидлашим керакки, бизни дунёнинг 1-рақамли мураббийи бошқармоқда, қолаверса жамоадошларим ҳам жаҳоннинг энг зўр футболчиларидир. 
Ҳуллас, мени "Атлетико"дан кетишимга ҳеч қандай сабаб йўқ ва мен шу ерда қоламан",
- дейди Гризманн AS нашрига берган интервьюсида.