Гризманн "Реал" футболчиси билан бир жамоада ўйнамоқчи

5 апрель,2017, 22:49 760

Гризманн


Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн “Реал Сосьедад” жамоаси аъзоси Карлос Веланинг ўйинини юқори баҳолади. Франциялик футболчи келажакда Вела билан битта жамоа шарафини ҳимоя қилиш истаги борлигини ҳам яширмаган.

Умид қиламанки, биз яна битта жамоада тўп сурамиз, дўстим, – деб ёзади  Гризманн твиттер саҳифасига.

Vela_Griezmann

Гризманн 2009-2014 йилларда “Реал Сосьедад” шарафини ҳимоя қилган. Вела эса бу жамоада 2012 йилдан бери тўп суриб келмоқда.

Ўхшаш хабарлар