Гризманн "Реал"га ўтиб кетиши мумкинлигини айтди

9 апрель, 17:45 740

Гризманн

Мадриднинг “Атлетико” клуби етакчиси Антуан Гризманн ўзининг “Реал”га ўтиб кетиши мумкинлигини яширмади.

“Реал”? Ҳеч нарсани истеъсно қилмайман. Аммо, мен ҳозир “Атлетико”да бахтлиман”, - дейди франциялик ҳужумчи Marca нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Гризманнинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Антуаннинг хизматларига шунингдек “Челси” ва “Манчестер Сити” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.