Гризманн "Рома" дарвозасини ишғол этиб, 800 дақиқалик голсиз сериясига барҳам берди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида “Рома”га қарши баҳсда ўз ҳисобига 1та гол ва 1та голли узатмага муаллифлик қилди.

Айтиш керакки, 26 ёшли франциялик футболчи бу билан ўзининг 800 дақиқа (13 соат 20 дақиқа) давом этган голсиз сериясига барҳам берди.

Маълумот учун, Гризманн жорий мавсум Испания Ла Лигасида жами 10та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!