Гризманн "Ювентус"нинг ЕЧЛда ғолиб чиқишига ишонмоқда

29 май,2017, 10:00 290

Гризманн


Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн Туриннинг “Ювентус” жамоаси жорий мавсумда ЕЧЛ бош совринини қўлга киритишига ишонмоқда.

ЕЧЛ финали? Ўйлайманки, “Ювентус” “Реал”ни 2:1 ҳисобида мағлуб қилади. Туринликлар бутун мавсум давомида яхши ўйин намойиш қилиб келишди, – дейди футболчи L’Equipe нашрига.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ва “Реал” жамоалари ўртасидаги финал ўйини 3 июнь куни Кардиффда бўлиб ўтади.