Гризманн нима учун футболни севишини айтди

11 март, 10:45 363

Гризманн нима учун футболни севишини айтди

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн "Барселона"нинг ПСЖ (6:1) устидан қозонган фантастик ғалабаси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Францияда ҳамма ПСЖни аллақачон Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқариб қўйишган эди. "Барселона"нинг имкониятларини эса нолга баҳолашаётган эдилар. Бироқ, каталонияликларнинг ғалабаси ҳақиқий томоша бўлди. Мана нима учун мен футболни севаман", - дейди франциялик футболчи La1 нашрига берган интервьюсида.


Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Парижда бўлиб ўтган дастлабки баҳсда ПСЖга кутилмаганда 4:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди. Аммо, жавоб ўйинида рақибларини 6:1 ҳисобида таслим этган каталонияликлар мусобақанинг кейинги босқичига йўл олишди.