Гризманн қайси ҳолатда "Атлетико"дан кетишини айтди

19 март,2017, 10:45 488

Гризманн қайси ҳолатда

Мадриднинг “Атлетико” клуби форварди Антуан Гризманн яна бир бор “матрасчилар” таркибидан кетишни режалаштирмаётгани ҳақида гапириб ўтди.

“Аввал таъкидлаганимдек мени “Атлетико” билан шартномам бор. Мен ва оилам бу ерда бахтли. Шундай экан, клубдан кетишим учун улар мени сотувга қўйишлари керак”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Антуаннинг хизматларига “Манчестер Юнайтед” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Гризманн жорий мавсум ўз ҳисобига 13та гол ёздириб қўйишга эришган.