Гризманн ва Симеоне “Атлетико”дан кетишмайди

2 июнь,2017, 11:27 300

Гризманн ва Симеоне “Атлетико”дан кетишмайди

Мадриднинг “Атлетико” клубига 2018 йилги қишки трансферлар бозорига қадар янги футболчини рўйҳатдан ўтқазиш таъқиқланганидан сўнг, клуб раҳбарияти ва бош мураббий Диего Симеоне келгуси йил учун режаларни тузиб чиқди, дея хабар бермоқда Маrcа нашри.

Биринчидан, Симеоне кетмайди. Аргентиналик мутахассис юқори савиядаги футболчиларнинг етишмаслиги юқори ўринлар учун ҳаракат қилишда қийинчиликларга дуч келаётганини айтиб ўтган эди.

Бундан ташқари, “Атлетико” бир қатор етакчи футболчиларни ўз сафида сақлаб қоладиган бўлди. Жумладан, “Манчестер Юнайтед” тинимсиз қизиқиш билдираётган Гризманн ҳам жамоада қоладиган бўлди. “Атлетико” раҳбарияти унинг маошини оширадиган бўлди. Гризманнинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилда ниҳоясига етади.