Гризманни ПСЖ, Хитой, АҚШ ва Россия қизиқтирмайди

Мадриднинг "Атлетико" клуби етакчиси Антуан Гризманн уни бошқа жамоалар ва пуллар қизиқтирмаслигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.
"Мен бир умр "Барселона", "Реал", "Бавария"  ва бир қатор инглиз жамоалари жамоалада тўп суришни орзу қилганман. Аммо мен ўзимни "Реал" ёки "Барселона"да, қўйингки умуман бошқа жамоада тасаввур қила олмайман. Мен Испанияда бахтлиман. Бу ер қуёшли ўлка ва бу менга ёрдам беради. Мени ПСЖ, Хитой, АҚШ ёки Россия умуман қизиқтирмайди", - дейди франциялик футболчи L'Equipe нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 25 ёшли Гризманн жорий мавсум жами 40та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 22та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!