Гштаад. Истомин жаҳоннинг 18-ракеткасига қарши кортга чиқди ва бошқа натижалар

Бугун Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Швейцариянинг Гштаад шаҳрида давом этаётган турнирнинг чорак финалида жаҳоннинг 18-ракеткаси Роберто Баутиста-Агутга қарши кортга чиқди.

1 соат 21 дақиқа давом этган учрашувда Денис рақибига 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирдаги юришига якун ясади.

Мазкур турнирдаги иштироки туфайли Денис 13 970 еврога эга чиқди ва 45 очкони қўлга киритди.

Қуйида чорак финалнинг бошқа баҳсларида қайд этилган натижалар билан таништирамиз.

Робин Хаасе (Голландия) – Давид Гоффен (Бельгия) 7:5 6:1

Янник Ганфманн (Германия) – Жоао Соуза (Португалия) 6:7 6:2 6:2

Фабио Фоньини (Италия) – Эрнест Гулбис (Латвия) 6:3 4:6 6:3

Роберто Баутиста-Агут (Испания) – Денис Истомин (Ўзбекистон)   6:3 6:4.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!