"Гуанчжоу Эвергранд" футболчиси учун "Барселона"дан 40 млн евро талаб қилмоқда

26 июнь, 15:45 463

Аввал хабар берганимиздек Каталониянинг “Барселона” клуби Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клуби ярим ҳимоячиси Паулиньога таклиф билан мурожаат қилган эди.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра хитойликлар 28 ёшли бразилиялик футболчи учун “кўк-анор ранглилар”дан 40 млн евро талаб қилмоқда. “Барселона” эса ўз навбатида футболчи учун улар айтган сумманинг тенг ярми – яъни 20 млн евро таклиф қилишган.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси аъзоси Хитой клуби сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум  “Гуанчжоу Эвергранд” сафида жами 21та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

"Гуанчжоу Эвергранд" футболчиси "Барселона"дан таклиф бўлаётганини тасдиқлади

«Барселона» «Гуанжоу Эвергранд» футболчисини қўлга киритмоқчи

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.