Губернатор кубогида барча боксчиларимиз финалга йўл олишди

  • 12 ноябрь, 2017, 08:05
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича Губернатор кубоги мусобақасининг ярим финал беллашувларида уч нафар боксчимиз иштирок этишди.

60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шунқор Абдурасулов шубу босқичда мезбонлар вакили  Излян Тигран билан куч синашди.

Мусобақанинг энг ёрқин боксчилари сифатида эътироф этилаётган ҳамюртимиз Исроил Мадримов (75) россиялик Якуб Зуберни қийинчиликсиз мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.

Шунингдек, оғир вазнли (-91 кг) боксчилар иштирокидаги жангларда Санжар Турсунов ҳам зафарли юришини давом эттириб, ярим финалда Алексей Зобниндан устун келди.

Энди боксчиларимиз бугун мусобақанинг ҳал қилувчи беллашувларида олтин медаллар учун курашни давом эттиради.

Финал жутликлари билан танишинг.

60 кг: Руслан Батманов (Россия) - Шунқор Абдурасулов (Ўзбекистон)

75 кг: Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Игор Иванченко (Россия)

-91 кг Санжар Турсунов (Ўзбекистон) - Магомед Мурад Арсланбеков (Россия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!