Гуллит Азарни Кантедан устун қўйди

1 апрель, 18:10 281

Гуллит Азарни Кантедан устун қўйди

Лондоннинг “Челси” клуби афсонаси Руд Гуллит Англиянинг йил ўйинчиси номинациясида кимни танлашини айтиб ўтди.

“Мен ўз овозимни Азарга берган бўлардим. Чунки, “Челси”нинг аксарият ғалабаларида унинг хизматлари беқиёс. Ҳудди шунингдек Канте ҳам жамоанинг энг асосий кучларидан бири. Аммо, мен мураббийнинг ўрнида бўлганимда Азарни танлардим. Уларнинг иккаласи ҳам барча жабҳада етакчи ҳисобланишади. Бироқ, менга кўпроқ Азарнинг ўйин услуби ёқади”, - дейди Гуллит.