Ғулом Манчестерда тўп суради

15 март, 09:15 477

Ғулом Манчестерда тўп суради

 

Италия чемпионатида "Наполи" шарафини муносиб ҳимоя қилаётган Фавзи Ғулом фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришга яқин турибди.

26 ёшли жазоирлик ҳимоячи ишончли ўйини билан "Манчестер Сити", "Бавария", "Челси" ва ПСЖ каби гранд клублар эътиборига тушди ва шу сабабли "Наполи" билан амалдаги шартномасини узайтиришдан бош тортди. Италия клуби футболчи эркин агентга айланмай туриб, уни бошқа жамоага трансфер қилиш ва даромад олишни режалаштиряпти.

Айни пайтда "Манчестер Сити" Ғулом учун 13 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирди. Бу трансфер ёзда амалга ошиши кутилмоқда.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.