Ғулом Раҳмонов: Жамоамиз ўзига юклатилган вазифани аъло даражада бажарди

16 апрель,2017, 11:06 348

Ғулом Раҳмонов: Жамоамиз ўзига юклатилган вазифани аъло даражада бажарди

 

“Шўртан” – “Пахтакор” 3:0 учрашуви якунига еткач, учрашувдаги голлардан бирининг  муаллифи “Шўртан” жамоасининг ярим ҳимоячиси Ғулом Раҳмоновдан ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда voha.uz хабар бермоқда.

- Бугунги учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлислар ҳурматини жойига қуйишимиз шуни талаб қиларди. Худога шукур, ҳаммаси яхши якун топди. Шу ўринда бизни астойдил қўллаган мухлисларимизга миннатдорчилигимизни билдираман. Шунингдек, жамоадошларимга ҳам. Жамоамиз ўзига юклатилган вазифани аъло даражада бажарди. Клуб билан ўз мақсадимиз йўлида одимллашда давом этамиз. Бугунги киритган голимни “Шўртан” жамоаси мухлисларига бағишлайман-дейди,- Ғулом Раҳмонов.