Ғулом "Реал"да тўп суради

 
"Реал" мураббийлар штаби жамоа ҳимоясини кучайтириш борасида бош қотирмоқда. Гарчи Мадрид клуби мудофаа чизиғи ишончли ўйин намойиш қилаётган бўлса-да, Зинедин Зидан суперклуб бош мураббийи сифатида келажак учун кучли футболчиларни ҳозирдан қўлга киритишни ўйламоқда. Бу гал мадридлик скаутлар истеъдодли ҳимоячи Ғуломни олишни тавсия қилишмоқда.
 
"Наполи" жамоасининг жазоирлик ҳимоячиси Фавзи Ғулом яқин келажакда "Реал" ҳимоячининг чап қанотида тўп сураётган Марселонинг ўрнини босиши керак. "Реал" қишки трансфер вақтида тақиқ туфайли бу футболчини келаси йил ёзда Мадридга олиб келади.
 
Ўз навбатида Бундеслига етакчиси "Бавария" ҳам моҳир ҳимоячи Давид Алаба ўрнига Фавзи Ғуломни Мюнхенга кўчириб келмоқчи. 25 ёшли Фавзи Ғуломнинг "Наполи" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзигача тузилган. 2014 йили "Сент-Этьен"дан беш миллион евро эвазига Италия клубига кўчиб ўтган футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 21 та учрашувда майдонга тушди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!