Ғулом — 2017 йилнинг энг яхши футболчиси

 

“Наполи” жамоаси ҳимоячиси Фаузи Ғулом 2017 ўз ватани — Жазоирда йил якунларига кўра энг яхши футболчи деб топилди.

26 ёшли футболчи мазкур соврин учун давогарлик қилган ва Жазоирда 2016 йилнинг энг яхши футболчиси бўлган “Лестер” хавбеки Рияд Маҳрезни ортда қолдирди.

Қайд этиш керакки, Фаузи Ғулом ўз мукофотини “Милан” афсонаси Пауло Мальдини қўлидан қабул қилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!