Гус Хиддинк Жанубий Корея терма жамоасини бошқариши мумкин

Голландиялик тажрибали мураббий Гус Хиддинк фаолиятини Жанубий Корея терма жамоасида давом эттириши мумкин.

Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси келаси ҳафта терма жамоага янги бош мураббий тайинлаш бўйича йиғилиш ўтказади. Ушбу йиғилишда бир қатор номзодларни кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Маҳаллий нашрларининг хабар беришича, Гус Хиддинк энг муносиб номзод сифатида қаралмоқда.

Маьлумот ўрнида, Ули Штиликининг истеъфосидан сўнг, жамоага бош мураббий бўлган Шин Тай Йонг кореяликларни Жаҳон чемпионатига олиб чиққан эди. Бироқ Эрон ва Ўзбекистонга қарши ўйинларда Жанубий Корея вакиллари бирор маротаба ҳам рақиблари дарвозасини ишғол эта олишмаган.

Шин Таэ Йонг: Биз энди Россиядаги мундиалга тайёргарликни бошлаймиз

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!