Гути бошчилигидаги “Реал”, Зиданнинг “Реал”и қилмаган ишни бажарди

“Реал”нинг собиқ футболчиси Гути бошқарувидаги “Реал”нинг 19 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган таркиби бугун Испания кубоги финалида ҳамшаҳарлари “Атлетико”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бу Гути жамоасининг мавсумдаги учинчи соврини бўлди. Бунга қадар “қироллик клуби”нинг ўсмир йигитлари ўз ёшлари тоифасида Испания чемпиони ва Испания чемпионлар кубоги турнирида ғолиб чиққан эди.

Эътиборлиси, Зинедин Зидан бошчилигидаги асосий жамоа эса мавсумни “олтин дубль” билан якунлашга муваффақ бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!