Ғузордаги ўйинга Эрматовнинг ўрнига Серазетдинов борадиган бўлди

Куни-кеча, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси олий лиганинг 24-тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилган эди. Унга кўра, “Шўртан”нинг “Бухоро”га қарши учрашувини бошқариш ФИФА ҳаками Равшан Эрматов зиммасига юклатилган эди. Аммо, 10 октябрь куни Сиднейда бўлиб ўтган “Австралия” ҳамда “Сурия” терма жамоалари  ўртасидаги ЖЧ-2018 саралашининг плей-офф босқичи жавоб учрашувини бошқарган Эрматов жароҳат олди. Шу сабали, “Шўртан” – “Бухоро” учрашувига бош ҳакам этиб тайинланган Равшан Эрматов ўрнига 24-тур доирасидан ўрин олган баҳсини бошқариш Виктор Серазетдиновга топширилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Австралия – Сурия ўйинининг қўшимча таймларида Равшан Эрматов нега ўз ўрнини Ильгиз Танташевга бўшатиб берганди?

Шундай қилиб, Ғузорда бўлиб ўтадиган учрашувда иштирок этадиган ҳакамлар гуруҳининг қолган аъзолари билан танишишингиз мумкин. 

Олий лига. 24-тур.  14.10.2017 йил.

«Шўртан» (Ғузор) – «Бухоро» (Бухоро)

Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов (иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан)

Заҳира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: Сардор Наджафалиев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Роман Черников

Эсалтиб ўтамиз, 14 октябрь куни, Ғузор “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган “Шўртан” – “Бухоро” учрашувига соат 16:45 да старт берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!