Гвардиола - дунёнинг энг яхши мураббийи

28 апрель,2017, 21:40 468

Гвардиола - дунёнинг энг яхши мураббийи

Франциянинг L’Equipe нашри дунёнинг энг яхши 50та мураббийи ўртасида ўтказган сўровнома якунларини эълон қилди.
33та журналист иштирок этган ушбу сўровнома натижаларига кўра 2008-2012 йилларда "Барселона" билан 14 совринни қўлга киритган, айни дамда эса "Манчестер Сити" клубида фаолият олиб бораётган Хосеп Гвардиола энг яхши мураббий деб топилди.
Кучли учликдан эса "Челси" устози Антонио Конте ва "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеонелар ўрин олишган.