Гвардиола 3та етакчи чемпионатда рекорд ўрнатган илк мураббий бўлди (фото)

Хабарингиз бор кеча Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” клуби АПЛнинг 17-турида “Суонси”ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кетма-кет ғалабалари сонини 15тага етказди ва бу борада мусобақа рекордини ўрнатди.

Эътиборлиси, испаниялик мутахассис фаолияти давомида шунингдек Бундеслига ва Ла Лигада ҳам ҳудди шундай рекордни қайд этган.

Аниқроғи, Гвардиола “Бавария” билан биргаликда 2013/14 йилги мавсумда Бундеслигада кетма-кет 19та учрашувда ғалаба қозонган бўлса, 2010/11 йилги мавсумда “Барселона” билан Ла Лиганинг кетма-кет 16та баҳсида ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!