Гвардиола: “Барселона” ва “Бавария” мени ҳайдаб юборган бўларди

16 май,2017, 15:00 560

Гвардиола: “Барселона” ва “Бавария” мени ҳайдаб юборган бўларди


“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг сўзларига кўра, “шаҳарликлар” унга иккинчи марта имконият беради. Испаниялик мутахассис шунингдек, олдинги иш жойларида бундай бўлмаслиги мумкинлигини қўшимча қилган.

Барселона”да хатоларни тўғрилай олмаган бўлардим. У ерда босим жуда катта. Агар ярим йил ҳеч нарса юта олмасанг, жамоадан кетишинг аниқ.  “Барселона” ёки “Бавария”дек клубларда тез орада кўп нарса ютиш зарур. Иккинчи имконият берилмайди. “Манчестер Сити” эса яна бир имкон берди. Ундай фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Кучли жамоаларда барчаси бошқача. Улар мени аллақачон ҳайдаб юборган бўларди, – дейди Гвардиола.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.