Гвардиола "Бавария" футболчисини "Манчестер Сити"га олиб келмоқчи

13 март,2017, 17:20 641

Гвардиола

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммихнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. 
Mirror нашрининг хабар беришича испаниялик мутахассис мавсумлар оралиғида "шаҳарликлар" таркибига кучли қанот футболчиларини олиб келмоқчи. Бу борада у "Бавария" футболчиси Жошуа Киммихни кўз остига олиб қўйди.
Айтиш лозимки, Гвардиола немис грандида ишлаб юрган пайтларида Киммихнинг қандай иқтидорга эга эканлигини билган.


Эслатиб ўтамиз, Киммих аввалроқ ўзининг "Бавария"даги кам ўйин амалиётидан нолиётган эди. У Бундеслиганинг ўтган 24 туридан бор йўғи 10тасида асосий таркибда майдонга тушган ҳолос. Киммих шу учрашувларда ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.