Гвардиола: Биз шунчаки ғалабани нишонладик

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-Лигаси 16-турида "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган ғалаба (2:1)дан сўнг ечиниш хонасида рўй берган ҳолат бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Йўқ, мен буни муҳокама қилмайман. Биз дербида ғалаба қозондик. Биз бу ғалабани нишонладик. Аминманки, "Арсенал" ҳам МЮ устидан ғалаба қозонганида, буни қилар эди.

Биз эса буни ечиниш хонасида амалга оширдик. Боиси, жамоа бунга муносиб эди. Биз бирор нарсани ғайриоддий қилмадик. Буни ечиниш хонасида олинган суратлардан ҳам билиш мумкин", - деб айтиб ўтди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!