Гвардиола Жезуснинг жароҳати жиддий эмаслигига умид қилмоқда

CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 25-тури якунланди. Турни "Борнмут" ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги баҳс якунлаб берди. Ўйида “шаҳарликлар”нинг қўли баланд келди – 2:0.

Tecno

Учрашувда ҳар иккала жамоанинг етакчи футболчилари жароҳат олиб майдонни тарк этишди. “Манчестер Сити”нинг янги аъзоси Габриэл Жезус 15-дақиқада жароҳат олиб майдонни тарк этган ва унинг ўрнига Серхио Агуэро туширилган эди.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола эса бразилиялик футболчининг аҳволидан ҳавотирда эканлигини яширмаяпти.

“Умид қиламанки Жезуснинг жароҳати жиддий эмас. Бугун ўтказиладиган тўлиқ тиббий текширувлар натижасини кутиб қоламиз”, - дейди испаниялик мутахассис Sky Sportsга берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!