Гвардиола: Кимдир Месси учун 300 миллион тўлашга тайёр эканми, демак уларда бу имконият бор

22 август, 10:40 1028

Гвардиола: Кимдир Месси учун 300 миллион тўлашга тайёр эканми, демак уларда бу имконият бор

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби устози Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар”нинг 300 млн евро эвазига “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини ҳарид қилиши мумкинлигини инкор этмади.

Испаниялик мутахассис кеча бўлиб ўтган “Эвертон”га (1:1) қарши баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақдаги саволга қуйидагича жавоб берди:

“Кимдир Месси учун 300 миллион тўлашга тайёр эканми, демак уларда бу имконият бор”.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли аргентиналик футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ниҳоясига етади. Бироқ, Месси ҳалигача “Барселона” билан шартномасини узайтирганича йўқ.