Гвардиола “МЮ” футболчисини мақтади

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Майкл Каррикни мақтади.

Мураббийнинг айтишича, “МЮ”дан фақатгина Каррикни “Барселона”га таклиф қилиш мумкин.

“Мен Каррик иқтидорининг  шайдоси  саналаман. У мен ҳаётимда кўрган энг яхши ярим ҳимоячилардан биридир. Майкл Хаби Алонсо ва Серхио Бускетслар билан бир хил савиядаги футболчидир”, - деб мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди Mirror нашри.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!