Гвардиола “МЮ”нинг Европа лигасида ғолиб чиқишини истамоқда

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар”нинг принцпиал рақиби ҳисобланган “Манчестер Юнайтед”га Европа лигасидаги иштирокида омад тилади.

“Ҳозир тўртта жамоа 2та йўлланма учун кураш олиб бормоқда. Умид қиламанки, “МЮ” Европа лигасида ғолиб чиқишни уддалайди ва биз келгуси мавсумда Чемпионла лигасида 5та инглиз жамоасини кўрамиз. Бу ажойиб бўлар эди”, - дейди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” чемпионатнинг сўнгги 3та учрашувини “Лестер”, “Вест Бромвич” ва “Уотфорд”га қарши ўтказади. Агар “шаҳарликлар” ушбу ўйинларда 100 фоизлик натижани қайд этишса, мусобақани кучли тўртликда якунлашади ва келгуси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!