Гвардиола "МанСити"да футболчиларга ажойиб таъқиқ жорий қилди

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити» футболчиларига инглизчадан бошқа тилларда гаплашишни тақиқлаб қўйди.

Айни пайтда «шаҳарликлар» таркибида 11 миллатга мансуб футболчилар тўп сурмоқда. Мураббий эса барча ўйинчилар фақат инглиз тилида гапиришини талаб қилмоқда.

Daily Mail хабарига кўра, Гвардиола бир миллатга мансуб футболчиларни ўзаро она тилида мулоқот қилишни ҳам чеклаб қўйган. Унинг фикрига кўра, бу услуб жамоага ёрдам бермоқда.

Ҳимоячи Николас Отаменди мураббийнинг тақиқи ҳақида гапира туриб: «Пеп инглиз тилини ўрганиб олишни ва шу тилда гапиришни талаб қилмоқда. Декабрь ойида мен ҳатто имтиҳон топшираман!», — деб айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гвардиола футболчиларига пицца ва гамбургер ейиш, мева шарбати ичиш, daft услубидаги соч турмагига эга бўлиш ва клуб қароргоҳида интернетдан фойдаланишни тақиқлаб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!