Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетадими?

16 ноябрь,2017, 13:13 298

Гвардиола

Англиянинг  “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоада ишлашда давом этади. Daily Mail хабарига кўра, испаниялик мутахассис “шаҳарликлар” билан янги шартнома имзолашга қарши эмас.

Унинг амалдаги шартномаси эса келгуси мавум якунига етади. Қайд этиш жоиз, Гвардиоланинг ойлик маоши йилига 15 млн фунтни ташкил этади ва у Манчестердаги ҳаётидан мамнун.

Қайд этиш жоиз, Гвариола ўзи бошқарган ҳеч бир клубда 4 йилдан ортиқ вақт ишламаган.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” бу мавсум АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. ЕЧЛда ҳам жамоа 4-турдан кейиноқ плей-офф масаласини ҳал этиб улгурди.