Гвардиола "Манчестер Сити"га Вальдесни олиб келмоқчи

10 май, 20:45 424

Гвардиола

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўз сафига испаниялик тажрибали дарвозабон Виктор Вальдесни қўшиб олмоқчи.

ESPN нашрининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” Вальдесни ёзги трансфер даврида сотиб олишни режалаштиришмоқда. Таъкидлаш керакки, айни дамда “Манчестер Сити”ни бошқараётган Хосеп Гвардиола ва Виктор Вальдес ўз вақтида “Барселона”да тўрт йил бирга фаолият олиб боришган. Шу сабабли ҳам Гвардиола Вальдеснинг имкониятларини яхши билади.

Энг муҳими, “Мидлсбро” премьер-лигани тарк этганидан сўнг, Чемпионшипда иштирок этишини ҳисобга олиб, қимматбаҳо дарвозабонни ўзида сақлаб туришни истамаяпти.