Гвардиола: Мен Англияга соврин ютиш учун келганман

2 апрель,2017, 12:58 516

Гвардиола: Мен Англияга соврин ютиш учун келганман

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия премьер-лигасига нима учун келганини айтди.

“Мен АПЛга инглиз футболини ўзгартириш учун келмадим. Мен бу егра совринлар ютиб, мухлисларнинг кўнглини тўлдириш учун келдим.

Мен “шаҳарликлар”ни ҳудди “Барселона” ва “Бавария”да бўлгани каби тарк этаман. Мухлислар эса менинг жамоадаги ўтган фаолиятимни таҳлил қилишади. Баъзи футболчилар: “Гвардиола ўсишимга ёрдам берди” дейишса, яна баъзилари: “Пеп менга унча аҳамият қаратмади” дейди. Бу нарса ҳамма жойда бор”, - дейди испаниялик мутахассис Sky Sports нашрига берган интервьюсида.