Гвардиола: Мен "Барселона"га бормайман, Месси менга керак эмас

 

Европа чемпионлар лигасида ПСЖдан 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраган "Барселона" футболчилари жамоа бош мураббийи Луис Энрикени кетишини исташмоқда. Уларнинг аксарияти жамоага Хосеп Гвардиоланинг қайтишини кутмоқда.

Ҳозир "Манчестер Сити"ни бошқараётган испаниялик мутахассис бу борада ўз фикрларини билдирди.

- Мен ҳеч қачон "Барселона"га мураббий сифатида қайтмаймн, - деди Хосеп Гвардиола. - Менинг вақтим ўтиб кетди. Лионель Месси эса "Манчестер Сити"га келмайди. Мен бир неча маротаба у фаолиятини Каталонияда тугатиши кераклигини айтганман.

Яқинда Лионель Месси Хосеп Гвардиола билан боғланиб, уни "Барселона"га қайтишга кўндирмоқчи бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!