Гвардиола “Наполи”га ёрдам беришга ваъда берди

Италиянинг “Наполи” клуби бош мураббийи Маурисио Сарри “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола уни қўллаб-қувватлашини айтгани борасида фикр юритди.

Италиялик мутахассис Гвардиола “Наполи” ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқиши учун “Шахтёр”ни ютишга ваъда берганини айтиб ўтди, дея хабар бермоқда Sky Sports Italia.

Қайд этиш жоиз, неаполликлар гуруҳдан чиқишлари учун улар сафарда “Фейеноорд”ни мағлуб этишлари ва “шаҳарликлар” “Шахтёр”дан устун келишлари лозим бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!