Гвардиола "Реал" футболчисини кутяпти

BEPUL PROPAN
 

Мавсум давомида "Манчестер Сити"нинг таркибидаги камчиликлар кўзга ташланиб қолди. Натижада Хосеп Гвардиола шогирдлари жорий мавсумда чемпионликка даъвогарлик қилолмаслиги ойдинлашиб бормоқда. Айниқса, "Манчестер Сити" кўп гол ўтказиб юбораётгани сабабли қимматли очколардан маҳрум бўлмоқда.

Бош мураббий Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити"ни қабул қилиб олган Англия терма жамоасининг биринчи рақамли посбони Жо Хартнинг маҳоратига шубҳа билан қаради ва уни "Торино"га ижарага кетишига сабабчи бўлди. "Манчестер Сити"га испаниялик мутахассис ишонган "Барселона" посбони Клаудио Бравони олиб келишди. Бироқ, бу дарвозабон Жо Хартчалик ҳам ўйнолмаяпти.

Энди "Манчестер Сити" яна дарвозабон қидирмоқда. Инглизлар айни пайтда "Реал" посбони Кейлор Навас ҳам эътибор қаратган. Мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан эса Наваснинг ўйинидан қониқмаяпти. У "Реал" дарвозасини Давид де Хеа ёки Тибо Куртуага топширмоқчи.

Бу трансферлар ёзда амалга оширилиши кутилмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!