Гвардиола Санчесни Мессига тенглаштирди

24 апрель, 11:05 393

Гвардиола Санчесни Мессига тенглаштирди


“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчесни мақтаб ўтди. “Шаҳарликлар” чилилик футболчи учун курашда етакчилик қилмоқда. Унинг “Арсенал” билан тузган шартномаси 2018 йилда якунига етади.

Кучли жамоалар ўз таркибларини кучайтиришлари мумкин? Фақатгина энг зўр футболчилар билан. Шунинг учун кўп жамоа Санчесни қўлга киритишни истамоқда. Алексис - фантастик ўйинчи. Мен ундан ҳайратдаман. У бу мавсум “Арсенал”да қандай ўйнаб, голлар урмоқда. У Лионель Мессидан атиги бир поғона пастда, – дейди Гвардиола.

Санчес ҳисобида АПЛ 31 ўйинида 19 гол ва 9 голли узатма бор.