Гвардиола: Сэр Алекс “Олд Траффорд”га кўчиб ўтишни таклиф қилганди

694

Гвардиола: Сэр Алекс “Олд Траффорд”га кўчиб ўтишни таклиф қилганди

“Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола 2012 йилда “Манчестер Юнайтед”ни тарк этаётган Сэр Алекс Фергюсон билан учрашув ўтказгани ҳақида айтиб ўтди.

- Ўша дамларда, менинг инглиз тилим хозирги каби яхши эмас эди. Биз Сэр Алекс билан бирга ресторанда овқатланётгандик ва у менга “Олд Траффорд”га кўчиб ўтишни таклиф қилганди.

Суҳбатни унча яхши эслолмайман. Шуни айтишим керакки, бу “Юнайтед”нинг сирли музокаралари эмасди. Бу икки ўртоқ ва хамкасбларнинг учрашуви эди ва хаёт, футбол, АПЛ ҳақида сухбатлашгандик.

Фергюсон жуда тез гапирганини эслайман ва мен уни тушунишимга қийинчилик туғдирганди. Ўша пайтларда мен “Бавария” билан музокараларни йўлга қўйгандим ва ўз фаолиятимни Германияда давом этирмоқчи эдим, ­­­­­­- дея Пепнинг сўзларини келтиради telegraph.co.uk нашри.