Гвардиола “Тоттенхэм”нинг уч нафар футболчисини Манчестерга олиб келмоқчи

3 апрель, 16:25 565

Гвардиола “Тоттенхэм”нинг уч нафар футболчисини Манчестерга олиб келмоқчи


“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола бирйўла “Тоттенхэм”нинг уч нафар футболчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

The Independent нашрининг ёзишича, испаниялик мутахассис ўз жамоасини бир қатор инглиз футболчилар билан кучайтиришни режалаштирмоқда.

danny_rose

Гвардиола айни дамда “тақачилар”нинг Деле Алли, Данни Роуз ва Кайл Уокер сингари футболчиларини кузатмоқда. Ҳозирда Роуз ва Уокер трансферлари мақсадга яқин, бироқ ёш Аллини “шаҳарликлар”га қимматга тушиши мумкин.