Гвардиола Туренинг туғилган кунида уни хурсанд қилмоқчи

12 май,2017, 22:50 415

Гвардиола Туренинг туғилган кунида уни хурсанд қилмоқчи

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер лигаси 37-турида “Лестер Сити”га қарши баҳсдан сўнг,  жамоа Яя Турени туғилган куни билан табриклашини айтиб ўтди. Эртага ивуарлик футболчи 34 ёшни қарши олади.

“Биз Яя Туренинг туғилган кунига жуда ҳам катта торт сотиб олдик. Эртага ўйиндан сўнг…”, - деб испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди “шаҳарликлар”нинг расмий сайти.

Қайд этиш жоиз, 2014 йилда жамоа Турени туғилган куни билан табрикламагани учун “Сити” сафини тарк этиш тўғрисида айтиб ўтган эди. Бироқ вазият ижобий хал этилган, ўшанда.