Гвардиола: Венгер доим “Арсенал” тарихидаги энг яхши мураббий бўлиб қолади

2 апрель,2017, 16:40 431

Гвардиола: Венгер доим “Арсенал” тарихидаги энг яхши мураббий бўлиб қолади

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола бугун бўлиб ўтадиган “Арсенал”га қарши баҳс олдидан “канонирлар” устози Арсен Венгер ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Венгер доимо “Арсенал” тарихидаги энг яхши мураббий бўлиб қолади. Бу борада рақамларга эмас, балки жамоа унинг қўл остида қанча совринлар ютганлигида.

Венгер 20 йилдан буён “Арсенал”да фаолият олиб бормоқда ва у жамоа учун кўп нарсаларни берди”, - дейди Гвардиола Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.