Гвардиола Хартдан қутилиш учун уни ашаддий рақибларига ҳам беришга тайёр

 

 

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг тажрибали дарвозабони Жо Хартдан нима қилиб бўлса ҳам қутилмоқчи. Айни пайтда "Торино"да ижара асосида ўйнаётган Англия терма жамоасининг биринчи рақамли посбони ёзда яна Манчестерга қайтади.

"Манчестер Сити" раҳбарияти бу футболчини Англиянинг ҳар қандай жамоаси, хусусан кучли олтиликка кирувчи ашаддий рақибларга ҳам беришга тайёрлигини маълум қилди.

29 ёшли дарвозабон учун 23 миллион евро тўлаш талаб этилади. Айни пайтда "Челси" ва "Вест Хэм" клублари Жо Харт учун асосий даъвогар саналмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!